Омборхонасида салкам 1,5 кг “кўкнор” сақлаган шахс қўлга олинди

10:41, 08 июнь

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилаётган «Қорадори-2016» тадбири давомида 1972 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлиси текширилганида, унинг омборхонасида бир килограмм 248 граммдан ортиқ миқдоридаги «кўкнор» гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!