Актриса Шаҳзода Муҳаммедова: “Менинг ишхонам ҳайвонот боғи эмас”

11:09, 08 июнь

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram фойдаланувчиларидан қаттиқ хафа бўлди. Мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шаҳзодани “юлдузлик касали”га чалинганликда айблади. Актриса эса бундай айбловларга нисбатан қуйидагича жавоб қайтарди:

“Ҳурматли мижозлар шахсий адоватингизни Instagram сайтига ёзиб негатив фикрларингиз билан  follower`ларимга мани ёмон кўрсатаман ёки аламимдан чиқаман деб ўйламанг.Бугун келган мижозлардан атиги биттасини олдига чиқа олмадим. Чунки эскизлар чизиб, либосларни тикиб бошқа мижозга ўз вақтига улгуриб битириш билан банд эдим. Мен фақат бутикда мижоз қабул қилиб ўтираверсам, ательедаги иш билан ким шуғулланади? Ким тикади? Тўғри, ишчиларим жуда кўп лекин ман ишчиларим билан баравар ишлайман.Мижоз олдига эса админстраторим чиқиб банд эканимни айтиб узр сўради дегани бу ‘юлдузлик касали’га учради, деганимас. Мижозларни кутиб олишим уларга эскиз чизиб вақт ажратишим чун қўнғироқ қилиб вақтини ёздириб қўйинг, илтимос. Тўсатдан келган инсонни қабул қилишга улгурмаяпман. Минг бор узр сўрайман менинг жоним битта сизлар эса кўп. Имкон қадар ҳаммага хизмат кўрсатишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳамма жойларда ғийбат қилиб, қарғаб,чиқса бўларди чиқса ўладими, деб ифлос гаплар қилиб ёзишдан аввал мани ўрнимга ўзингизни қўйиб кўриб, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг, илтимос. Мени ишхонам ҳайвонот боғи эмас, ҳайвон томоша қилишга келинадиган.Тўғри, мен актрисадирман,тўғри санъаткор томоша қилиш учун яратилгандур....шуни унутманг мен ҳам инсонман музейдаги экспонат ёки ҳайвонот боғидаги ҳайвон эмас!!! ..Лекин мен ишхонамга келган вақтимда буткул унутаман актриса эканимни. Моделье-дизайнер бўлиб яшайман иш вақтида. Агар мендан айб ўтган бўлса, узр! Мен оддий қизман эл қатори...”

Маълумот учун, актриса яқинда ўз исми билан аталадиган бутик-ателье очган эди. Мазкур бутик-ательеда тайёр либослар, аксессуарлар сотиб олиш ва кийим тиктириш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 12:03, 09 июнь
Shaxzodaxon, hohlaysizmi yuqmi xalq sizni aktrisa deb qabul qiladi va aksariyati jivoy Muhammedovani ko'rgisi keladi. shaxsiy muammo va vaqtingizga qo'pol qilib aytgan tupurishgan. Siz tikuvchi emas aktrisa sifatida tanilgansiz. Xalq albatta atel'eda sizni oddiy biznes lady deb qabul qilishi shart, lekib biz o'zbeklarmizda. shunga xalqdan xafa bo'lmang. Kimgadir shu gapla kerakda, uni hayot mazmuni instagramda YASHASH. muhimi charchamang, O'zbekligingizni UnUtMaNg