Расман: Жампьеро Вентура – Италия терма жамоаси бош мураббийи

11:30, 08 июнь 2016

Италия футбол федерацияси Евро-2016 турниридан кейин мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетадиган Антонио Контега ўринбосар топди. Италия термаси бош мураббийи Жампьеро Вентура бўлади.

68 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Торино” клуби бўлган. Тажрибали мутахассис 2011 йилда у ердан кетганди.  Маълумотларга кўра, Вентура 2,6 млн еврога тенг 2 йиллик шартномага имзо чеккан. 

Ўз навбатида Евро-2016 мусобақаси тугагач Антонио Конте “Челси”да ўз ишини бошлайди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!