Ўзбекистонда Пушкин таваллудининг 217 йиллиги ўзгача тарзда нишонланди(Фото)

12:54, 08 июнь

Жорий йилнинг 6 июнь куни республика ҳудудларида буюк рус шоири, драматург Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши ахборот хизматига асосланиб, “Дарё” нашри хабар бермоқда

Тадбирларда шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, талаба-ёшлар ҳамда Ҳаракат фаоллари иштирок этди.

Тадбирлар доирасида дастлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида онлайн мулоқот ташкил этилиб, унда республиканинг барча ҳудудларидан интернет тармоқлари орқали 400 дан ортиқ савол келиб тушиб, меҳмонлар томонидан уларга тегишли жавоб берилди.

Мулоқот давомида замонавий рус тили асосчиси, буюк рус шоири, драматург ва носир Александр Пушкин таваллудига бағишланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада шоирнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври, ўқиш ва сургунлик йиллари, унинг ўлими тарихи ва авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар намойиш этилди.

6 июнь – Пушкин таваллуди муносабати билан шоир ҳайкали олдида тантанали маросим ўтказилиб, унинг пойига гуллар қўйилди. Ҳаракат томонидан Пушкин таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирлар Тошкент шаҳридаги Пушкин ҳайкали атрофи, Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Амир Темур хиёбони, шунингдек, пойтахтнинг аҳоли гавжум жойларида ўтказилди, савдо мажмуаларида санъаткорлар иштирокида адиб ижодидан мушоиралар ва викториналар ўтказилди, шоир ижодидан намуналар ўқилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!