Наталья Водянова бешинчи фарзандини дунёга келтирди

13:00, 08 июнь

Наталья Водянованинг катта оиласи яна бир кишига кўпайди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри. 

34 ёшли модель ва “Очиқ юраклар” хайрия жамғармаси асосчиси бўлмиш Наталья Водянова бешинчи маротаба она бўлиб, ўғил фарзанд кўрди. У бахтли воқеа ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида хабар қолдирди. Наталья турмуш ўртоғи Антуан Арно билан келишган ҳолда болага Роман деб исм қўйди.

 

“Шанба куни эрта тонгда оиламиз яна битта эркакка кўпайди. Роман уйга келди, теварагини ўраб олган ака-опалари билан бирга атроф-муҳитни англашга уриняпти. Антуан жудаям хурсанд. Бироз ҳолдан тойган бўлсам-да, бахтлиман, энди ёзда дам олиш ниятидаман. Азизларим, мени қўллаб-қувватлаганингиздан миннатдорман”– деб ёзган Наталья.  

Наталья Водянова Антуан Арно билан бирга 14 ёшли Лукасни, 9 ёшли Невани, 8 ёшли Викторни, 2 ёшли Максимни вояга етказмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!