Роналду, Зидан ва Иньеста Европа чемпионатининг рамзий термасига киритилди

13:15, 08 июнь

УЕФА расмий сайти мухлислар талқинига кўра тузилган Европа чемпионатининг барча даврдаги рамзий терма жамоасини эълон қилди

Рамзий терма жамоага 50 нафар футболчи номзодлик қилган эди. Мухлислар улар орасидан энг яхши 11 тасини танлади. 

Қуйида улар билан танишинг. 

Дарвозабон: Жанлуиджи Буффон (Италия). 

Ҳимоячилар: Франц Беккенбауэр, Филипп Лам (иккаласи Германия), Карлес Пуйоль (Испания), Паоло Мальдини (Италия). 

Ярим ҳимоячилар: Зинедин Зидан (Франция), Андреа Пирло (Италия), Андрес Инйеста (Испания); 

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (Португалия), Марко ван Бастен (Голландия), Тйерри Анри (Франция).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!