EgyptAir самолёти бортида портловчи ускуна борлиги ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди

14:34, 08 июнь

Бортида портловчи ускуна борлиги тахмин қилинган Мисрнинг EgyptAir самолёти Урганчга шошилинч қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг бортида ҳеч қандай портловчи ускуна аниқланмаган. Бу ҳақда Миср авиация вазирлигига таяниб  “Uz24.uz” нашри хабар бермоқда

“Самолёт парвозни давом эттиришга ҳозирлик кўрмоқда. Унинг бортида портловчи ускуна борлиги ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди”, —дейилади хабарда. 

Маълумот учун, А-330-220 самолёти Қоҳира-Пекин йўналишида парвоз қилаётган эди. Унинг бортида 17 нафар экипаж аъзолари ва 118 нафар йўловчилар бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!