Руслан Шариповнинг аянчли аҳволдаги суратлари тарқалди(Фото)

15:07, 08 июнь

Журналист Жасур Ҳамроев ўзининг Facebook`даги саҳифаси ва “Shov-shuv.uz” сайтига хонанда Руслан Шариповнинг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган ва сигарет чекаётгани акс этган суратларни жойлади. Жасур Ҳамроев бу суратларни “Бир пайтлар Юлдуз Усмонова дуэт куйлаб, элга танитган хонанда бу! Танияпсизми?” дея изоҳлади. 

Руслан Шариповнинг мазкур суратлари интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ўзини хонанданинг қўшнисиман, деб таништирган интернет фойдаланувчиси Руслан Шарипов ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: 

“Руслан Шариповни кўп кўраман, қўшнимиз. Туманимиз  кўпрок руслардан иборат, шунинг учун унга кўпчилик аҳамият бермайди, танимайди ҳам. Лекин турмуш ўртоғига қойилман, ҳар сафар Руслан маст ҳолатда бўлса ҳам, кийимлари доим тоза ва жойида”. 

Бунга жавобан яна бир интернет фойдаланувчиси “балки хонандага моддий ёрдам керакдир, уйи қаерда?” деб сўради. 

Бироқ хонанданинг қўшниси эканлигини айтган Facebook фойдаланувчиси Руслан Шариповнинг моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидлади. 

Аксарият интернет фойдаланувчилар Руслан Шариповни бундай кўринишда суратга тушириб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётганларни қораламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 21:39, 14 июнь
Земляки давайте всем собраться знакомым и поддержать морально Руслана ,можно психологически.Найти клинику где действительно вылечат можкт и психолога значит у него есть проблемы надо помочь человеку
Гость 12:25, 14 июнь
машхур одам шунака гап сузлага кумилади. машхурликни юки шунака. яхши одамиди рахматли.
Гость 13:15, 11 июнь
Kuni kecha radioda R. Sharipovning adashmasam "Yigit" qo'shig'ini eshitib bu odamga achindim. Qo'shiqda shunday misralar bor edi: Yo'qchilik yeqitar yigit zo'rini...
Гость 19:53, 10 июнь
санларга нима??? Кждый имееь право на личную жизнь!!! Нима бупти сигарет чакса ва ичса??? Ё санлар сигарети билан ичкилигига пул бердтиларми???
Гость 22:53, 09 июнь
bunday bolishi mumkinmi ahir otkan zanonlarda taniqli honanda edi ularga nima boldi bu haqta toliq malumot berishingizni iltimos qikaman