Туркия жануби-шарқида навбатдаги теракт юз берди

15:18, 08 июнь

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Мидьят шаҳри полиция маҳкамаси олдида миналанган машина портлатилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Полиция маҳкамаси биноси жиддий талофат кўрган. Қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Воқеа жойига кўплаб “Тез ёрдам” машиналари етиб келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!