Фарзандингиз ёзги таътили унутилмас бўлиши учун 15 тавсия

16:09, 08 июнь

Мана, ёз ҳам бошланди, шунингдек, фарзандларимизнинг уч ойлик таътил даври ҳам. Аммо болаларга биз катталар истаганимиз каби 5 юлдузли меҳмонхона керак эмас: улар оддийгина нарсалардан ҳам қувонч олади. Масалан, сузиш ҳавзаларига бориш, ўзи хуш кўрган машғулотлар билан шуғулланиш... Агар шу каби машғулотларни фарзандларингиз билан биргаликда бажарсангиз, бу уларнинг ёдида болаликнинг бир  умрлик ёрқин хотираси бўлиб сақланиб қолади. 

Ушбу саҳифада фарзандларингиз сиз билан ўтказган дамларини қувонч билан эслаб юришлари учун  ёз фаслида  амалга оширишингиз лозим бўлган 15 машғулотни санаб ўтмоқчимиз. 
 

1.  Ўзингиз хуш кўрган егуликлардан олиб, ҳордиқ учун истироҳат боғига сайрга отланинг.
2.  Велосипедга миниб ўзингиз яшаган шаҳарнинг қулай ҳамда сизга нотаниш бўлган манзарали масканларига йўл олинг
3.  Олча, ўрик, малина ва бошқа резавор мевалардан турли хил ширинликлар пиширинг, сўнг яқинларингиз, қўшниларингизни меҳмон қилинг
4.  Табиат қўйнида бадминтон, волейбол ўйинларини ташкил этинг. Умуман бирон-бир спорт тури билан ҳар куни шуғулланишни одат қилинг
5.  Чўмилиш сув ҳавзаларининг қумли қирғоқларида суратлар чизинг, катта-катта ҳарфлар билан исмларингизни ёзинг, чиғаноқларни тўплаб тасаввурингиздаги ихчамгина қумли қалъа бунёд этинг
6.  Бобо ва бувилар учун тилакларингиз баён этилган кичиккина откритка тайёрлаб, почта орқали туҳфа қилиб юборинг
7.  Ҳовлингиздаги боғда ёзги экинлардан экиб, уни парвариш қилинг ва ўсишини кузатинг
8.  Дала ҳовли ёки ҳовлингизда палатка ўрнатиб, тунда юлдузларни кузатинг ва тилакларингизни баён этинг, улар билан сирлашинг
9.  Қуёш чиқиши ва ботишини кузатинг
10.  Майсалардан “”товуқ” ва “хўроз” ясанг ва “Қани топинг-чи” ўйинини ўйнанг
11.  Боғда пишган ҳўл мевалардан ўзингиз териб, қиш учун консервалар ёпинг, бу ёзнинг мазмунли ўтганидан бир ёқимли хотира бўлиши шубҳасиз
12.  Янги чиққан 10 та китобни биргаликда мутолаа қилиш ҳам фойдадан холи эмас, бу сизнинг таътилни мазмунли ва фойдали ўтказишда муҳим омиллардан биридир
13.  Ўз қўлингиз билан нимадир ясашга ҳаракат қилинг:  масалан, қоғоздан кемача ясаб, уни оқар сувга оқизишингиз мумкин. Ёки лойдан ҳайкаллар, карвинг ясашни, машиналарга тасвирлар туширишни ўрганинг.
14.  Бирон-бир мусиқа асбобларини чалишни ёки ўзингиз севган қўшиқлардан бирини биргаликда куйланг.

•  Энг муҳими ёзда амалга оширган ҳар бир ишингизни суратга олиб, уни махсус рамкаларга солинг ва хонангизга илиб қўйинг. Бу сизга ҳар бир онингиз мазмунли ўтганини эслатиб туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!