“Ҳомиладорликда тишни даволатса бўладими”

16:11, 08 июнь

–  Етти ойлик ҳомиладорман. Жағ тишим қаттиқ оғриқ бераяпти. Ҳозирча шўр сув ва мойчечак дамламаси билан оғзимни чайқаб турибман. Айримлар бу вақтда тишни олдириб бўлмайди дейишаяпти. Ҳақиқатан ҳам шундайми? 

Гулзода Мамарасулова, Тошкент вилояти 

Саволга терапевт – стоматолог Дилмурод АЛИМОВ жавоб беради: 

–Тишлардаги кариоз кавак сурункали инфекция ўчоғи  ҳисобланади. Бу эса бўлажак она организми билан бир қаторда ҳомилага ҳам  ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Сизни ҳолатингизда аввал жағ тишни кўриш лозим. Ҳозирги замонавий стоматология имкониятлари ҳомиладорликда қўллаш мумкин бўлган препаратларни тақдим этмоқда. Мазкур воситалардан ўз ўрнида тўғри фойдаланилганда она ва бола саломатлиги  хавфда қолмайди.  Даволовчи гинекологингиз билан маслаҳатлашинг-да, стоматолог кўригидан ўтинг. Агар тишни олиб ташлаш лозим топилса, амалиёт бажарилади. Эҳтимол консерватив даво чоралари кўмагида муаммо ҳал қилинса ҳам бўлар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!