Россиялик ширакайф фуқаро янглишиб ўз синглисини тунаб кетди

16:51, 08 июнь

Россиянинг Воронеж шаҳрида ширакайф йигит, мастлигида танимай, ўз синглисини калтаклаб, пулини тортиб олган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 4 июнь куни, тунги 23:00 да Плеханов кўчасида рўй берган. Жиноятчи спиртли ичимлик ичганлиги сабабли 21 ёшли синглисини танимай, калтаклаб, 9 минг рублини тортиб олган ва воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи ёрдам сўраб, полицияга мурожаат қилган. 

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари жиноятчини зудлик билан қўлга олган. У жабрланувчининг 28 ёшли акаси бўлиб чиққан. Йигит полиция идорасига олиб келинган ва айбига иқрор бўлган. У қамоққа олиниб, РФ ЖКнинг 161-моддаси билан (“Босқинчилик”) жиноят иши қўзғатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!