Португалияда мияси ўлган аёл ўғил фарзандни дунёга келтирди

09:49, 09 июнь

Лиссабонда тиббиёт ходимлари томонидан тўрт ой илгари мияси ўлганлиги тасдиқланган аёл ўғил фарзандли бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Боланинг оғирлиги 2,35 килограмм бўлиб, ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида кесарча кесиш орқали туғилган.

Шифокорлар жорий йилнинг февраль ойида 37 ёшли аёлнинг мияси ўлганлигини қайд этишди. Касалхонада ҳаёт билан таъминловчи аппаратни ўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. Аммо улар аёлнинг мияси ўлган бўлса-да, боланинг соғломлигини аниқлашди.

2015 йилнинг май ойида Небраска штатида ҳам худди шундай воқеа рўй бериб, болани туғдириб олиш мақсадида, шифокорлар мияси ўлган ҳомиладор аёлни икки ой мобайнида ҳаёт билан таъминловчи аппаратга улаб қўйишган. 

22 ёшли Карла Пересга уланган аппарат 54 кун мобайнида ўчирилмаган. Туғиш муддати етгач, шифокорлар кесарча кесиш операциясини ўтказишган ва соғлом ўғил бола дунёга келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!