Террорчилар Тель-Авив марказини ўққа тутди

10:28, 09 июнь

Исроилнинг Тель-авив шаҳри марказида бўлган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 9 киши яраланган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа Исроил мудофаа вазирлиги ва бош штаби биноси қаршисидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида бўлган. Бу жой сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида кўплаб кафе ва ресторанлари билан машҳурдир.

Жабрланганларнинг бирининг аҳволи жуда оғир.  

Нашрнинг хабар бершича, бир террорчи ушлаш жараёнида отиб ўлдирилган. Полициянинг маълумот беришича, ҳужум уюштирган террорчилар диндор яҳудийларга ўхшаб кийиниб олган. Айни пайтда воқеа жойи полициячилар томонидан ўраб олинган ва теракт деб тан олинган.

2015 йилнинг октябрь ойида фаластинликларнинг исроилликларга уюштирган ҳужумидан кейин тинчлик ҳукмрон эди. Шундан бери бу илк ҳужум ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!