Роналду энг бой спортчи деб топилди

10:35, 09 июнь

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes талқини бўйича энг кўп даромад олган спортчи бўлди. 

Сўнгги 15 йил давомида ушбу номга Флойд Мэйвезер (кичик) эгалик қилиб келганди. Аммо боксчи фаолиятини тугатгач португалиялик футболчи биринчиликни ўз қўлига олди. 

Қуйида энг кўп даромад топган спортчилар кучли ўнлиги билан танишинг:

1. Криштиану Роналду («Реал», футбол) – 88 млн доллар
2. Леонель Месси («Барселона», футбол) – 81,4 млн
3. ЛеБрон Жеймс («Кливленд», баскетбол) – 77,2 млн
4. Рожер Федерер (теннис) – 67,8 млн
5. Кевин Дюрэнт («Оклахома-Сити», баскетбол) – 56,2 млн
6. Новак Жокович (теннис) – 55,8 млн
7. Кэмерон Ньютон («Каролина», америка футболи) – 53,1 млн
8. Фил Микельсон (гольф) – 52,9 млн
9. Жордан Спиф (гольф) – 52,8 млн
10. Кобе Брайант («Лейкерс», баскетбол) – 50 млн.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!