Мария Шарапова катта теннисдан 2 йилга четлаштирилди

11:12, 09 июнь

Халқаро теннис федерациясининг допингга қарши кураш қўмитаси россиялик теннисчи Мария Шараповани тақиқланган мельдоний препарати қабул қилгани учун 2 йилга катта теннисдан четлаштирди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда

Шарапова Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги томонида 2016 йилнинг 1 январидан тақиқланган препарат — мельдоний қабул қилгани жорий йилнинг 7 март куни маълум бўлган эди. Ўшанда теннисчи мусобақалардан вақтинча четлатилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!