Зимбабведа христиан сектасининг чўқинтириш маросимида 6 нафар бола вафот этди

11:13, 09 июнь

Зимбабведа христиан сектаси ўтказаётган чўқинтириш маросимларидан бирида 6 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ҳодиса мамлакатнинг шарқида жойлашган Муриво қишлоғида рўй берган. Полиция матбуот котиби Чарити Чарамбанинг сўзларига кўра, маросимни сектанинг икки катта вакили дарё бўйида ўтказган. Болаларнинг ўлиб қолганини кўрган маросим бошқарувчилари қочишга ҳаракат қилган, аммо полиция томонидан қўлга олинган. Тахминларга кўра, болалар совуқ сувда узоқ тутиб турилиши оқибатида ҳалок бўлган.

Мамлакат полицияси фуқароларни бундай хавфли маросимларни ўтказмасликка, унда қатнашмасликка чақирди.

Сўнгги пайтларда Зимбабведа турли секталар, шу жумладан христиан секталари пайдо бўлиб, унга кўпчилик эътиқод қила бошлаган. Бунга мамлакатда охирги ўн йил мобайнида вужудга келган ижтимоий-иқтисодий инқироз ҳам сабаб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!