Португалия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Эстонияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (Видео)

11:55, 09 июнь

Европа чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлтик ўйинида Португалия термаси Эстонияга қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда португалияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз еттита гол киритди. 

“Реал” форварди Криштиану Роналду ушбу учрашувда дубль қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 

Португалия – Эстония 7:0 (3:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 36 Роналду, 2:0 – 39 Куарежма, 3:0 – 45 Роналду, 4:0 – 55 Данилу Перейра, 5:0 – 61, автогол Метс, 6:0 – 77 Куарежма, 7:0 – 80 Эдер.

Огоҳлантиришлар: Калласте (87).

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!