Жавоҳир Зокиров: “Болалар” гуруҳининг концертига кела олмаганимдан йиғлаганман

12:09, 09 июнь

Актёр Жавоҳир Зокиров бугунги кун ўзбек киноси ва ўзининг эстрада соҳасидаги ижоди хусусида “Бекажон” газетасига берган интервьюсида фикр юритди. 

Маълумки, Жавоҳир Зокиров афсонавий “Болалар” гуруҳи асосчиларидан бири ҳисобланади. Журналистнинг актёр “Болалар” гуруҳи таркибига қайтиши мумкинлиги ҳақида саволга у қуйидагича жавоб берди:

—“Болалар” гуруҳи ва Тоҳир Содиқов бугун қандай ютуққа эришган бўлса, фақат ўзининг истеъдоди ва меҳнати орқали эришди. Ўтмишга боқиб, ҳаётимни қайтадан бошлашни хоҳламайман. “Болалар” гуруҳининг илк яккахон концертида Россиядаги олийгоҳда талаба бўлганим учун кела олмаганман ва ўшанда йиғлаганман. Ўшандаёқ мен гуруҳдан кетганман. Яккахон хонанда сифатида куйлаш менга қулай.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!