Владимир Путин Белоруссия президенти Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди

12:54, 09 июнь

Россия президенти Владимир Путин Минскдагши учрашув пайтида белоруссиялик ҳамкасби Александр Лукашенкога уйқуга тўймаётганидан нолиди, деб хабар берди “Forbes.ru” нашри. 

Минскдаги президентлар учрашуви олдидан Лукашенко Путиндан ҳол-аҳвол сўради. Унга жавобан Путин, ҳаммаси жойидалигини, фақат кам ухлаётганини айтган. Путиннинг айтишича, кечадан олдинги кун 4 соат ухлаган бўлса, кеча атиги 5 соат ухлаган.

“Бу ёмон”, — деди Белоруссия президенти.

Путин 8 июнь куни Минскка Россия ва Белоруссия ҳудудлари форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Ялпи мажлис бошланишидан олдин Путин Лукашенко билан яккама-якка учрашган. Кейин мажлис кенгайтирилган тартибда давом этди.

Мажлисда Белоруссияга узатилаётган Россия газининг нархи муҳокама этилди. Путин ўз нутқида Белоруссияни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия бозорларига етказиб беришга, санкцион транзит товарларни эса ўтказмасликка чақирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!