Луис Суарес Самарқандга келмаган

14:26, 09 июнь

Ўзбекистондаги бир қатор нашрларда Луис Суареснинг Самарқандга келгани ҳақида хабарлар тарқалиб кетганди. Шунга ўхшаш хабарлар ҳамон атрофда тарқалмоқда.Мазкур хабарлар қанчалик рост эканини текшириш мақсадида Darakchi.uz нашри кичик изланиш олиб борди. 

Луис Суарес бир йил аввал, аниқроғи 2015 йилнинг 1 апрель санасида“Инстаграм”даги саҳифасига оиласи билан тушган суратини юклаган ва ушбу суратга “Disfrutando el día hermoso con mis amores !!!! Los amo mucho” яъни “Ажойиб кунни севимли инсонларим билан ўтказяпман !!!! Сизларни яхши кўраман” дея изоҳ берган. 

Ушбу суратга изоҳ қолдирган бир нечта фойдананувчилар бу Самарқанд эканини таъкидлаган, баъзилари эса буни рад этган. Мана шу асоссиз комментларга таяниб бир қатор кўзга кўринган нашрлар Суареснинг Самарқандга келгани ҳақида шов-шув кўтарган. 

Испаниянинг машҳур El Mundo Deportivo нашри Суареснинг ушбу суратига изоҳ бераркан, унинг оиласи билан Барселонадаги ҳайвонот боғига борганини таъкидлайди. 

“Уругвайлик футболчи бўш вақтидан унумли фойдаланиш учун турмуш ўртоғи София Балби ҳамда фарзандлари Дельфина ва Бенжамин билан 1892-йилда қад ростлаган биноларда кўздан кечирди”, – дейдилади El Mundo Deportivo чоп этган хабарда.

Луис Суареснинг Самарқандга келгани ҳақидаги хабар фақат маҳаллий матбуотда тарқалди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар у мамлакатимизга ташриф буюрганида, бу ҳақда кўплаб хориж нашрлари ҳам маълум қилган бўларди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!