Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда юз берган воқеалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

14:50, 09 июнь

2016 йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Элчихонасида Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу Ҳамдардлик китоби Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Ақтўбедаги теракт қурбонлари хотирасига эълон қилинган миллий мотам куни бўлиб ўтмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!