Аваз Охун Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизорнинг эътирозларига жавоб қайтарди

14:54, 09 июнь

Хабарингиз бор, бундан чамаси бир ой олдин Ҳожибой Тожибоевнинг сўнгги кунлари қандай кечгани, таниқли сўз устасининг ўлимидан сўнг унинг шогирдлари санъаткорнинг оиласига қандай эътибор кўрсатгани ҳақида унинг қизи Интизор билан уюштирилган интервьюни сайтга жойлагандик

Интервьюда Интизор Тожибоева “Дадамни устоз деб атаганлар ҳатто уйимиз қаердалигини ҳам билмайди”, деб айтганди. Қизиқчи Аваз Охун Интизор назарда тутган ана шундай шогирдлар орасида бор ёки йўқлиги тўғрисида “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида жавоб берди:

— Йўқ, албатта. Мен Ҳожибой аканинг уйга кўп марта борганман. Интернетга, ижтимоий тармоқларда кетаётган муҳокамаларга қизиқмайман. Бу ҳақда эшитган, кўрган танишларим гапириб туради. Мен ҳозир ўзимни оқлаб, кимнидир ёлғончига чиқазиб қўйиш ниятим йўқ ва бу савол борасида чуқурлашишни истамайман.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 23:18, 10 июнь
Qiziqmas.
Гость 11:40, 10 июнь
Аваз Охундан узр сураган холда демокчиман-ки у Хожибой Тожибоевга канчалик таклид килмокчи булса шунчалик бачканалашиб боряпти.Хожибой Тожибоев даражасига етгунча унга хали куп ва уз йулини кидирса яхширок буларди.