Жавоҳир Зокиров опаси Наргиза Зокированинг имиджига муносабат билдирди

16:00, 09 июнь

“Сотқин”, “Барон” сингари фильмлардаги образлари билан халқ меҳрини қозонган актёр Жавоҳир Зокиров қариндоши Наргиза Зокированинг ташқи кўриниши, имиджига муносабат билдирди. 

“Наргиза опам билан болаликдан аҳил опа-укалардек вояга етганмиз. Биз уни тушунишга ҳаракат қиламиз, ахир узоқ йиллардан бери хорижда яшайди. Унинг имиджига келсак, бу шахсий иши. Мен келажакда ота сифатида фақат қизимга нималарнидир тақиқлашим мумкин. Бироқ бошқа қариндошларимга эмас. Болалигимиздан бувим барчамизга ҳар биримизни шахс сифатида ҳурмат қилишимизни ўргатганлар”,—дейди актёр “Бекажон” газетасига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, аввалроқ Наргиза Зокированинг турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!