Нью-Йоркдаги кўчалардан бири Муҳаммад Алининг номи билан аталди

16:06, 09 июнь

АҚШ ҳукумати Нью-Йоркдаги кўчалардан бирига вақтинчалик Муҳаммад Алининг номи қўйилди, деб хабар берди Xsport.ua нашри. 

Шаҳар мэри Билл де Блазио афсонавий боксчи Муҳаммад Али 1971 йилда Жо Фрейзер билан жанг қилган Madison Square Garden спорт саройи ёнидаги West 33rd Street номли кўчага боксчининг номи берилганлигини эълон қилди.

Бу қарорни шаҳар кенгаши ҳали тасдиқламаганлиги боис бу ном “вақтинча” деб юритилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Али 75 ёшда АҚШнинг Финикс шаҳрида вафот этди. У ўпка касаллиги оқибатида вафот этган. Боксчи узоқ вақт Паркинсон касаллигидан азият чеккан ва сўнгги пайтларда мустақил нафас ололмаган. 

Муҳаммад Алининг дафн маросими 10 июнь куни Лусвилль шаҳрида бўлиб ўтади. 

WBC 2016 йилни Муҳаммад Али шарафига мотам йили деб эълон қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!