Дўмбоқ келиннинг озғин куёв билан тушган сурати интернетда шов-шувларга сабаб бўлди (Фото)

16:17, 09 июнь

Гана республикасининг Аккра шаҳрида яшовчи, ҳамшира Титти Мзанки севган йигитидан турмуш қуриш таклифини олгач, тўй олдидан тушган суратларини ижтимоий тармоққа жойлади ва бир онда ижтимоий тармоқ юлдузига айланди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Титтининг тўйи 25 июнь куни бўлиб ўтади, бу бахтли воқеани бошқалар билан ўртоқлашишни истаган қиз бўлажак куёв билан тушган суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Аммо аксарият суратни томоша қилган одамлар қизни табриклаш ўрнига, уни кўтаришга уринган озғин куёвнинг устидан кулишган, “Балки улар севишишар, аммо келин-куёв бир-бирига мос эмас”, “Бечора куёв келинни кўтараман деб, синиб кетади”, “Қиз келин кўйлакда жуда хунук кўринади”, каби турли изоҳлар қолдиришган. Аммо буларни ўқиган қиз тушкунликка тушмаган, балки бировларнинг фикри унга қизиқ эмаслигини билдирган: “Ўзингизни босиб олинг. Бемаза изоҳларингизнинг бахтимга ҳеч қандай алоқаси йўқ… Самимий тилакларингиз учун сиздан миннатдорман!”  

Титтининг қомати шахсий ҳаётда бахтли бўлишга ҳаққи бор-йўқлиги устидаги мунозара тўхтамагач, қиз машҳур Америка порталига ёзишга мажбур бўлди. Қизнинг иродаси, ўзига бўлган ишончидан ҳайратга тушган теле ва радиошоулардан турли таклифлар ёғилган. Қизни ҳимоя қилувчи одамлар ҳам топилган, улар қизнинг суратларидан ҳайратга тушганликларини билдириб, унга бахт тилашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!