“Соч тўкилиши насл сурадими?”

16:39, 09 июнь

–  Турмуш ўртоғимнинг сочи тўкила бошлади. Аҳамият берсам олд қисми анча сийраклашган. Бу ҳолат оиламизнинг деярли барча эркакларида кузатилган. Мени ўйлантираётгани соч тўкилиши насл сурадими? Ўғилларимда ҳам такрорланиши мумкинми?

Санобар Ҳолматова, Сирдарё вилояти

Саволга шифокор-терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради: 

–  Оилангиз эркакларида сочнинг эрта тўкилиши мавжуд бўлса, бу ҳолат бошқаларда ҳам учраши мумкин. Одатда бу жараён эркаклар наслидан тарқалиб, тепакалликни келтириб чиқаради. Аёлларда эса соч тўкилиши сийраклишиш билан кузатилади. Соч тўкилишининг олдини олиш учун ҳозирда турли парваришлаш воситалари, соч илдизини мустаҳкамловчи воситалар ишлаб чиқарилган. Агар соч тўкилиши наслий мойилликдан ташқари бошқа омиллар, масалан, организмнинг ички касалликларига боғлиқ бўлмаса, парваришлаш ёрдамида жараённи секинлаштириш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!