Эронда сариқ иштон кийган дарвозабон 6 ойга футболдан четлатилди

16:55, 09 июнь

Эроннинг “Персеполис” жамоаси дарвозабони Соша Макани сариқ иштон кийгани учун олти ойга футболдан четлатилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда

Эрон футбол федерациясининг одоб-ахлоқ қўмитаси 29 ёшли футболчини сариқ иштон кийиб, суратга тушган ва ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун жазолашга қарор қилди. 

Макани шу йилнинг январь ойида паранжисиз аёллар қуршовида суратга тушгани учун ҳисбга олинганди ва қамоқ жазосини ўтаганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!