Уфада аквапаркда чўмилаётган аёл ҳалок бўлди

17:08, 09 июнь

Уфа шаҳар аквапаркида чўмилаётган аёл тепаликдан сирғаниб тушаётганда, боши билан урилиб, олган тан жароҳати туфайли вафот этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Воқеа Уфанинг “Планета” номли савдо марказидаги аквапаркда рўй берган.

Мелеуза шаҳрида яшовчи 49 ёшли аёл аквапаркда чўмилаётганда конструкцияга урилиб, ёпиқ бош мия жароҳатини олган, “Тез ёрдам” автомашинасида касалхонага олиб кетилаётганда, йўлда вафот этган. Ҳозирда воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!