Копа Америка-2016. Бразилия Гаитини тор-мор қилди

17:24, 09 июнь

Футбол бўйича Копа Америка-2016 турнирининг “В” гуруҳи 2-тур учрашувларига старт берилди. Дастлабки ўйинда Бразилия терма жамоаси Гаитини 7:1 ҳисобида мағлубияга учратди. 

Ўйинда асосий қаҳрамон Филипе Коутиньо бўлди. У рақиблар дарвозасига учта гол киритишга муваффақ бўлди ва шу орқали жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. 

Бразилия – Гаити 7:1 (3:0, 4:1)

Голлар: 1:0 – 14 Коутиньо, 2:0 – 29 Коутиньо, 3:0 – 35 Ренато Аугусто, 4:0 – 59 Габриэл, 5:0 – 67 Лукас Лима, 5:1 – 70 Марслен, 6:1 – 86 Ренато Аугусто, 7:1 – 90 Коутиньо.

Огоҳлантиришлар: Горо (25), Каземиро (38).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!