Испанияда қўйлар ухлаб қолган чўпондан қочиб кетишди

17:25, 09 июнь

Испаниянинг шимоли-шарқида жойлашган Уэска шаҳрида чўпоннинг ухлаб қолиши натижасида мингдан ортиқ қўйлар озодликка чиқди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Кўча айланиб юрган маҳаллий йигит шаҳар марказини тўлдириб келаётган отарга кўзи тушгач, полицияга хабар берди. Полициячилар қийинчилик билан қўйларни бир ерга тўплаб, нима бўлганини яхши англамаган чўпоннинг олдига олиб боришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!