Тошкентда кучли портлашлар билан кузатилган ёнғин содир бўлди (Видео)

22:56, 09 июнь

Бугун соат 22:30 чамаси Яккасарой туманининг текстиль заводи ҳудудида кетма-кет бир нечта портлаш содир бўлди.

Мазкур ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ЁХББ билан боғланганимизда, текстиль заводи ҳудудида ёнғин содир бўлгани ва айни дамда ушбу воқеа жойига ўт ўчирувчилар бригадалари йўл олаётганини маълум қилишди.

Кучли ёнғинга ёндош ҳудудларнинг юқори қаватларида яшовчи аҳоли гувоҳ бўлган.

Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритамиз, бизни кузатиб боринг!

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!