Тошкентда кучли портлаш билан кузатилган ёнғин сабаблари маълум бўлди (Видео)

09:37, 10 июнь

9 июнь куни соат чамаси 22:30 ларда Тошкентда кучли портлашлар билан кузатилган ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ёнғин сабабларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси билан боғландик.

Darakchi.uz нашрига берилган маълумотларга кўра, 9 июнь куни Яккасарой туманида жойлашган текстиль заводи ҳудудидаги Полизол ишлаб чиқариш цехида технологик жараёнда ёнғин содир бўлган. Мазкур цехдаги технологик жараёнда пропан газдан фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, содир бўлган ёнғин оқибатида пропан газ балони портлаб кетган. Ёнғин оқибатида 300 квадрат метр ҳудуд ёнган. Ёнғин юз берган ҳудудга 8 та ўт ўчириш бригадалари жалб этилган бўлиб, улардан 6 та машина ёнғинни ярим соат ичида тўлиқ бартараф этди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Қуйида мазкур ҳодисадан суратга олинган видеони томоша қилишингиз мумкин. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!