Рулни ширакайф ҳолда бошқарган америкалик фуқаро умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

10:27, 10 июнь

АҚШнинг Техас штатида Монтгомери округ суди 1980 йилдан 2013 йилгача 9 маротаба маст ҳолда рулга ўтирган эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Судья Кэтлин Хэмилтон Дональд Миддлтонни (Donald Middleton) рецидивист, ашаддий жиноятчи деб эълон қилди ва уни озодликда юришга ҳақсиз деб топди. Аммо шу пайтгача Дональд Миддлтон нима учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаганига изоҳ берилмаган.

2015 йилнинг май ойида Миддлтон маст ҳолда қарши томондан келаётган автомобилга урилган. Урилган автомобилни Монтгомери шаҳар полициячисининг 16 ёшли ўғли бошқарган. Бола жароҳатланмаган, Миддлтон воқеа жойидан қочиб, ўша ердаги савдо дўконларидан бирига яширинишга ҳаракат қилган, аммо сотувчилар уни полицияга ушлаб берган.

Дональд Миддлтон илк маротаба 1980 йилда маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун қўлга олинган. 1997, 2000 йилларда бу ҳол яна такрорлангани учун қамоқда ўтириб чиққан, аммо бундан тегишли хулоса чиқармаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!