Копа Америка–2016. Уругвай муддатидан аввал турнир билан хайрлашди

10:30, 10 июнь

АҚШда  футбол бўйича Копа Америка–2016 турнири давом этмоқда. “С” гуруҳининг 2-тур учрашувлари якунига етди ва плей-офф йўлланмасига эга бўлган яна икки терма жамоа номи маълум бўлди. 

Дастлаб Венесуэла термаси сенсацион тарзда Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Луис Суарес ва унинг жамоадошларини турнир билан хайрлашишига мажбур қилди. 

Иккинчи ўйинда Мексика терма жамоаси қийинчиликсиз Ямайкани 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, “С” гуруҳидан Мексика ва Венесуэла муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!