Ёқутистонда журналист аёл оғриқсизлантирувчи уколдан вафот этди

11:15, 10 июнь

Ёқутистон тиббиёт марказида 40 ёшли аёл маҳаллий анестезия учун ишлатиладиган инъекциядан вафот этди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

9 июнь куни аёл Кальвиц кўчасида жойлашган тиббиёт марказига мурожаат қилган. Шифокорлар операциядан олдин унга лидокоин инъекциясини юборишган. Аёл ҳушидан кетган, ўтказилган барча жонлантириш тадбирларига қарамай, вафот этган.

Терговолди текширув ишлари бошланган, аёлнинг ўлим тафсилотларини аниқлаш учун тиббий суд-экспертизаси тайинланган. Экспертиза хулосаси натижасида шифокорлар ишига хуқуқий баҳо берилади.

Нашрнинг хабар беришича, вафот этган аёл — Кристина Гайд республикада машҳур журналист бўлган. У республиканинг бир қанча кўзга кўринган нашрларида, охирги пайтда “Ёқутистон” технопаркида матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!