Клинтоннинг Трампга “таҳдид”и интернетни портлатди

11:17, 10 июнь

АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон  Дональд Трампга Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасини ўчиришни маслаҳат берди. Унинг мазкур маслаҳати 5 соат ичида 270 минг марта ретвит қилинган. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

АҚШ президентлигига асосий номзодлар ўртасида виртуаль “жанг” Обаманинг Клинтонни қўллаб-қувватлашини маълум қилганидан сўнг бошланди.  

“Обама ҳозиргина маккора Хилларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди,—деб ёзди Трамп.—У яна тўрт йил Обама даври бўлишини хоҳлаяпти, бироқ буни бошқа ҳеч ким хоҳламайди!”. 

Унинг бу ёзувлари 22 минг марта ретвит қилинди. Бунга жавобан Клинтон Трампга қарата: “Twitter`даги саҳифангни ўчириб ташла!” деди. Клинтоннинг мазкур “таҳдид”и интернетни “портлатди”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!