Муҳаммад Али АҚШнинг Луисвилл шаҳрида ислом дини анъаналарига мувофиқ дафн этилади

15:18, 10 июнь

Муҳаммад Алининг дафн маросимида АҚШнинг етук мусулмон арбоблари, Алининг яқин дўстлари, қариндошлари афсонавий боксчини хотирлаб, видолашув нутқини сўзлашди, деб хабар қилди “Тass.ru” нашри.

Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг дафн маросими ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ислом дини расм-русумларига асосан ўтказилди. Мотам маросимида 14 мингдан ортиқ одам иштирок этган. 

Дафн маросими Муҳаммад Али илк бора 1960 йилда ғалаба қозонган жанги ўтказилган  Freedom Hall спорт майдонида ўтказилди. Маросимга кириш тарқатилган текин билетлар орқали амалга оширилди, билети бўлмаган одамлар киритилмади.

Боксчи билан хайрлашиш мақсадида чет эллардан ҳам унинг мухлислари ташриф буюрди. Алининг адаши бўлмиш бир эркак аҳволи оғирлиги, касаллигига қарамай Бангладешдан етиб келган. Боксчи бундан 40 йил йил илгари Бангладешга борганда, шу одамнинг уйига ташриф буюрган ва унинг адашлигини билгач, ҳазиллашиб “эгизагим” деб атаган экан. “Агар мен у билан видолашмаганимда ўзимни кечира олмаган бўлардим”, деди бангладешлик Муҳаммад Али.

Муҳаммад Али 1964 йилда ислом динини қабул қилган. Дафн маросимида АҚШнинг кўзга кўринган мусулмон арбоблари, Алининг қариндошлари ва дўстлари иштирок этган. Маросимда бундан ташқари собиқ америкалик боксчи Шугар Рэй Леонард ҳам иштирок этиб, Муҳаммад Алини “Бутун дунёга таъсир ўтказа олган ҳақиқий жасур инсон, устозим ва дўстим”, деб атади ва қачонлардир унга ўхшашга интилганини тан олди. 

Видолашув маросими бор-йўғи 20 дақиқа давом этди, маросим давомида барча иштирокчилар Маккага юзланганча, Қуръон тиловат қилдилар. Маросим Муҳаммад Али ўлими олдидан қилган васиятига бўйича ўтказилган.  Дафн маросими учун белгиланган 15 минг дона бепул билетлар бир соат ичида тарқатилиб, тамом бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!