Нани “Манчестер Юнайтед”га қайтади

15:31, 10 июнь

“Фенербахче” жамоаси ярим ҳимоячиси Нани ўз фаолиятини собиқ клуби – “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, португалиялик хавбекнинг хизматларига жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан қизиқмоқда. Томонлар шартнома борасида келишиб олганлиги маълум бўлди.

Нани “МЮ”га қайтишга қарши эмас. Унинг трансфери учун “қизил иблислар” 8 млн евро тўлаши керак бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!