Маймунлар камерани ўғирлаб, дўстлари билан селфига тушди

10:19, 11 июнь

АҚШнинг Антонио шаҳридаги Мануэль миллий боғида оқ капуцина маймунлари камерани ўғирлаб, дўстлари билан селфига тушди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

18 ёшли америкалик Коул Вебер маймунларни видеога олиш мақсадида яширин камерадан фойдаланмоқчи бўлди ва Go Pro камерасини дарахтда қолдирди. Аммо у маймунларнинг камерани олиб қочишини кутмаган. Улар камерани аввалига тишлаб, ейишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг уддасидан чиқмагач, камерани улоқтирган. Кейин иккинчи маймун келиб, камерани қўлига олиб, диққат билан кузатган, сўнг унинг ҳам қизиқиши сўниб, гаджетни жойига қўйган. 

Йигитнинг телефони камерига улангани боис, у бўлаётган воқеаларни жонли эфирда кузатган. “Мен бу видеони бошқаларга кўрсатганимда, улар ҳайратга тушишди ва уни “Зўр!” деб баҳолашди”, дейди Коул Вебер.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!