UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди

10:34, 11 июнь

UZ ҳудудидаги доменлар сони 28 минглик кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Миллий домен ҳудуди маъмурияти хабар бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра, ўсиш суръати йил бошидан буён 2600 тани ёки 10 фоизни ташкил этди. Мазкур давр мобайнида 6100 дан ошиқ янги доменлар рўйхатга олиниб, 3600 таси ўчирилди.

Барча доменларнинг 46 фоизи жисмоний шахсларга, 89 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тегишли. 69 фоиз домен номлари хостингга боғланган бўлса, доменларнинг ярмига яқини мамлакат ҳудудига жойлаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!