Хитойда 13 йил аввал 3 кишини ўлдирган қотил ҳибсга олинди

10:37, 11 июнь

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси полицияси бундан 13 йил аввал ўлдирилган 3 кишининг қотили дея тахмин қилинаётган эркакни ҳибсга олди, деб ёзади “РИА Новости” нашри. 

Маълумотларга кўра, жиноятчи Чжуци шаҳрида қўлга олинган. У 2003 йилнинг 15 августида Ханчжоу шаҳридаги уйлардан бирига бостириб кириб,  кишини ўлдиргани айтилмоқда. Эркак бировнинг уйига ўғирлик қилиш мақсадида бостириб кирган.

У ўшандан бери қидирувда эди. Полициянинг маълум қилишича, эркак қотиллик содир этганини тан олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!