АҚШнинг Флорида штатидаги концертда номаълум эркак хонандага қарата ўт очди

10:39, 11 июнь

АҚШнинг Флорида штатида бўлиб ўтган концертдан кейин номаълум эркак хонандага қарата ўқ узган, кейин эса ўзини отиб ўлдирган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа Орландода, 10 июнь куни кечқурун бўлиб ўтган. Кристина Гримми ва Before You Exit мусиқа гуруҳи аъзолари концертдан кейин томошабинларга дастхат тарқатаётганда номаълум эркак Кристина Гриммига қарата ўқ узган.  

Кристина Гриммининг акаси ўқ узган эркакни тутишга ҳаракат қилган, шунда жиноятчи ўзини отиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Хонанда оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Полиция берган маълумотга кўра, жиноятчининг иккита ўқ отар қуроли бўлган. Ҳозирча унинг шахси аниқланмаган, нима учун бу жиноятни амалга оширганига ойдинлик киритилмоқда. Отишма бўлган жойда 60 ортиқ одам бўлишига қарамай, ҳеч ким жабрланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!