Голливуд актёри Майкл Жейс хотинини ўлдиргани учун 40 йилга қамалди

10:59, 11 июнь

Актер Майкл Жейс 2014 йилда рафиқасини ўлдиргани учун 40 йилга қамалди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Судда актёр рафиқасини қасддан ўлдирмаганини маълум қилди.

“Мен барча яқинларимга етказган қалб оғриғи учун кечирим сўрайман. Қилган ишимдан афсусдаман”,—деди актёр.

Жорий йилнинг 31 май куни актёр рафиқаси Эйприл Жейснинг ўлимида айбдор деб топилди. Актёр рафиқасининг отасига тегишли тўппонча билан унинг орқаси ва оёғига отган эди. Актёрнинг саккиз ва беш ёшли икки нафар ўғиллари мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлишган.  

Маълумотларга кўра, актёрнинг рафиқаси  Эйприл у билан ажрашмоқчи бўлган. Бундан хабар топган Жейс ўз жонига қасд қилишга қарор қилади. Бироқ у ўзини эмас, хотинини отиб қўяди.

40 ёшли Эйприл Жейс 2014 йилнинг 19 май куни ўз уйида ўлик ҳолда топилган. 

Майкл Жейс “Форрест Гамп”, “Маймунлар сайёраси” каби фильмларда суратга тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!