Копа Америка-2016. Чили сўнгги сонияда ғалабани қўлга киритди

13:17, 11 июнь

“Копа Америка-2016” турнирининг “D” гуруҳи 2-турида Чили терма жамоаси Боливияга қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида чилилик футболчилар зафар қучди.

Учрашувниг 46 дақиқасида Видаль ҳисобни очди. 61 дақиқада Кампос мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 90+10 дақиқасида Видаль пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.

Сўнгги турда Чили терма жамоаси Панама билан куч синашади ва ушбу ўйинда плей-офф иштирокчиси номи маълум бўлади. 

Чили – Боливия 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 46 Видаль, 1:1 – 61 Кампос, 2:1 – 90+10, пенальти Видаль.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!