Копа Америка-2016. Мессининг хет-триги Аргентинани чорак финалга олиб чиқди

13:17, 11 июнь

Аргентина терма жамоаси АҚШда давом этаётган Копа Америка-2016 футбол турнирининг чорак финалига чиқди. 

“D” гуруҳи 2-турида Аргентина Панамани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Месси ушбу ўйинда хет-трик муаллифига айланди. Отаменди ва Агуэро биттадан гол киритишди. 

Учинчи турда Херардо Мартино шогирдлари Боливия билан куч синашади.  

Аргентина – Панама 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 7 Отаменди, 2:0 – 68 Месси, 3:0 – 78 Месси, 4:0 – 87 Месси, 5:0 – 90 Агуэро.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!