Тошкентлик фуқаро рафиқасига салкам 8 миллион сўмлик гулдаста совға қилди(Фото)

10:10, 13 июнь

Ижтимоий тармоқларда 7500 дона атиргуллардан иборат улкан гулдастанинг суратлари тарқалди. 

Мазкур суратни интернетга жойлаган фойдаланувчи уни қуйидагича изоҳлади: 

“Бугун менинг қўшним ўз рафиқасининг туғилган кунига мана шундай чиройли гулдастани совға қилди. Гулдаста 7500 дона атиргулдан иборат. Яшанг, қўшни! Ҳар бир аёлга мана шундай гулдаста совға қилинишини тилайман!” 

Улкан гулдастанинг суратлари интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди. Кимдир гулдаста совға қилинаётган аёлга хавас қилишини айтса, яна кимдир “бундай катта гулдастанинг ўрнига бошқа совға берса бўларди” қабилидаги изоҳларни ёзиб қолдирмоқда. 

Маълумотларга кўра, бундай улкан гулдастанинг нархи салкам 8 миллион сўмни ташкил этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!