Копа Америка-2016. Бразилия Перуга ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди (Видео)

10:18, 13 июнь

Копа Америка-2016 турнирининг “В” гуруҳи учинчи туридан ўрин олган учрашувлар ўз поёнига етди. 

Илк ўйинда Бразилия терма жамоаси Перу футболчиларига қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Голни Руидиас киритди. 

Ушбу мағлубият Бразилиянинг турнир билан хайрлашишига сабаб бўлди. Перу эса “В” гуруҳидан биринчи ўрин эгаллаган ҳолда чорак финалга чиқди. 

Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Руидиас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!