АҚШда Facebook'даги хавфсизлик ҳақидаги хабарлар хизмати вазифаси кучайтирилди

10:21, 13 июнь

12 июнь куни АҚШнинг Орландо штатида рўй берган терактдан кейин  Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ ҳудудида илк бора Safety Check (“Хавфсизликни текшириш”) хизмати вазифасини кучайтирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бу функция ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бирор фожиа юз берганда хавфсиз жойдалигини аниқлаш мақсадида кучайтирилди. Бундан ташқари хизмат ҳалокат юз берган жойдаги кишининг бошқалар билан зудликда алоқага чиқишига, ўзи ҳақида маълумот беришига ёрдам беради.  

12 июнь куни АҚШнинг Орландо штатида асли афғонистонлик бўлган Умар Матин қуролланган ҳолда Pulse тунгги клубига кириб, у ердан бир неча кишини асирга олиб воқеа жойидан яширинган. Полиция уни ушлаш мақсадида қувганда, отишма бўлган, узоқ отишма оқибатида Умар Матин ҳалок бўлган, асирлар озод қилинган. Отишмада 50 киши ҳалок бўлган, 53 киши ярадор бўлган. Терактни “Ислом давлати” гуруҳи ўз бўйнига олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!