“Наполи” Гонсало Игуаинга шартлари яхшиланган келишув таклиф қилди

10:23, 13 июнь

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчи Гонсало Игуаинга яхшиланган шартлардаги янги келишув таклиф қилди. Бу ҳақда Rai Sport маълум қилмоқда

Аргентиналик футболчининг амалдаги битими 2018 йилга қадар мўлжалланган. Янги келишувга кўра унинг йиллик маоши 5 млн евродан 7 млн еврогача ошади. Аммо, товон пули 94 млн евродан 70 млн еврогача тушади. 

Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис музокаралар ўтказилганини шахсан тасдиқлади. 

Ўтган мавсумда Игуаин Италия чемпионатида 36 та го киритиб, тўпурарлик борасида 66 йил давом этган рекордни янгилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!